18:50 / 28.10.2019
0
7942

Каталония мустақиллиги тарафдорлари ўзларини судга бериш учун навбатга туришди

Фото: REUTERS / Jon Nazca

Душанба куни судлар олдида узун навбатлар ҳосил бўлди. Каталония Олий суди ариза беришлар сонини кунига 25тагача чеклаб қўйди.

Каталония мустақиллиги тарафдорлари 2017 йил 1 октябрдаги мустақиллик референдуми ва шу йилнинг 20 сентябридаги митингларда қатнашганлиги тўғрисида иқрорлик кўрсатмаларини бериш учун судларга йўл олишди. 

Ушбу кампания Олий суд томонидан икки йил аввалги ноқонуний референдумни ташкил этган ўн икки нафар каталониялик сиёсатчига ҳукм чиқарилганидан сўнг эълон қилинди. Мазкур ташаббус билан чиққан Omnium Cultural жамоат ташкилоти раиси ўринбосари Марсель Маури "Барселона, Таррагона, Льейда ва Жирона судларини иқрорномаларга тўлдириб ташлашга" чақирди.

"Агарда Испанияда митинг ўтказиш ва овоз бериш жиноят ҳисобланадиган бўлса, биз барчамиз бу сохта жиноятнинг шериклари ва айбдорларимиз ва судга ўзимизни топширишимиз керак", - деди у.

Душанба куни судлар олдида узун навбатлар ҳосил бўлди. Каталония Олий суди ариза беришлар сонини кунига 25тагача чеклаб қўйди. Кампания эълон қилинганидан буён 10 мингга яқин каталонияликлар иқрорлик кўрсатмаларини берди, деди Маури.

Omnium Cultural етакчиси Жорди Куишар Олий суд томонидан тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Испания Олий суди 12 нафар каталониялик сиёсатчини айбдор деб топган, улардан тўққиз нафари исён кўтаришга алоқадорликда айбланиб 9 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top