Жаҳон | 23:35 / 29.10.2019
4444
1 дақиқада ўқилади

Камерунда кўчки вақтида 22 киши ҳалок бўлди 

Камеруннинг Ғарбий регионида кучли ёмғирлар сабабли юз берган кўчки оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 34 киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда Actu Cameroun маҳаллий нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, кўчки регионнинг маъмурий маркази - Бафусам шаҳридаги даҳалардан бирида содир бўлган.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув амалиёти олиб борилмоқда. Қурбонлар сони ошиши мумкин.

Мавзуга оид