08:41 / 31.10.2019
0
4807

Тошкент шаҳридаги барча туман ИИБга интеллектуал камерага эга мобил марказлар топширилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Б. Абдуллаев пойтахт туманларидаги ИИБ бошлиқларига хизматда фойдаланиш учун мини-автобуслар (мобил марказлар) калитларини топширди.

Ушбу мобил марказлар – сўнгги технология воситалари билан жиҳозланган ва катта бўлмаган автобуслардир. Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш мақсадида 360 даражада ҳаракатланадиган интеллектуал камера билан жиҳозланган. Маълумотлар базаси тизими билан интеграциялаштирилган камералар назарга тушган фуқароларнинг шахсини аниқлаш “қобилиятига” эга. Бу қидирувда бўлган шахсларни кўпчилик орасида ҳам аниқлашга имкон яратади.


   
GPS тизими орқали туман ҳудудининг қайси қисмида хизмат автомобиллари борлигини ва уларга яқин атрофда содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот бериш мумкин. Буларнинг барчаси юзага чиққан муаммолар ҳақида хабар бериш тезлигини ошириб, шаҳримизни янада хавфсизроқ қилишга қаратилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top