08:36 / 01.11.2019
0
24106

Аэропорт бўйича ёлғон хабар берган шахсга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда 

Фото: guides.ru

Жорий йилнинг 29 октябрь куни пойтахтнинг Миробод туманида жойлашган «Evro Uborka» масъулияти чекланган жамиятига шубҳали бир қўнғироқ бўлди. Телефонда гапираётган номаълум шахснинг сўзлари корхона операторини шошириб қўйди, деб ёзмоқда «Постда» нашри.

«Бу ички ишлар бўлимими? Менга аэропортдаги ички ишлар бўлимининг телефон рақами керак. Муҳим гапим бор эди. Яқинда аэропортда катта портлаш бўлади, шуни айтишим керак эди». Номаълум шахс шу сўзларни айтди-да, телефон гўшагини қўйиб қўйди.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида Ички ишлар бўлимига эмас, корхонага қўнғироқ қилган шахснинг ким экани аниқланди. Маълум бўлишича, уяли телефон орқали қўнғироқ қилган бу кимса Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи, муқаддам судланган Т.Ж. экан. У оқибатини ўйламай, маст ҳолда юқоридаги қўнғироқни амалга оширган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top