16:58 / 06.11.2019
1
14907

Русланбек Давлетов янги ДХМ ҳақида: «Давлат бюджетидан пул сарфламасдан шундай чиройли бинони қуриш мумкин(ми)?!» 

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида янги қиёфадаги Давлат хизматлари маркази очилгани хабар берилганди.

Ушбу марказ пойтахтда фойдаланишга топширилаётган замонавий ДХМ биноларидан биринчиси бўлиб, Тошкентда яна 8та марказ қурилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Facebook’даги саҳифасида ушбу ДХМ ҳақида пост қолдирди.

“Бугун Чилонзор тумани давлат хизматлари маркази янги биносини ишга туширдик. Эътиборлиси, давлат-хусусий шерикчилик асосида мазкур бино инвестор томонидан бепул қуриб берилди. Тошкент шаҳрида яна 8 та бино шундай ҳамкорлик асосида қуриляпти.

Буниси республика бўйича эллик бешинчиси. Йилнинг охиригача 100 та бино фойдаланишга топширилади. Кейинги йилда эса барча 200 дан ортиқ туман ва шаҳарларда энг замонавий бинолар халқимизга сифатли, шаффоф ва тезкор хизмат қилиш учун тайёр бўлади.

Шу билан бирга, хизмат кўрсатишда бизнес жараёнларни мақбуллаштириш (BPR), очиқлик ва масъулиятни ошириш юзасидан ҳам ишларимизни жадаллаштиряпмиз” - деб ёзади вазир. 

Эслатиб ўтамиз, янги ДХМда фуқароларга 100дан ортиқ хизмат турлари таклиф этилади. Бинода электрон навбат, инфокиоск, кутиш ва тиббий хизмат кўрсатиш жойлари, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, шунингдек электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмасига эга хизмат олувчилар (ўзига ўзи хизмат кўрсатиши) учун алоҳида майдонлар мавжуд.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top