Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 ноябрдан автомобилга давлат рақами белгилари учун тўлов миқдорлари ўзгаради
Ички ишлар вазири П.Бобожоновнинг 2023 йил 10 августдаги 396-сон буйруғи асосида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди.
2023 йил 1 ноябрдан қуйидаги миқдордаги тўловлар кучга киради:
1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;
3. Транзит РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида.
Шунингдек:
- йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;
- йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;
- РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна 1 йил муддатга сақлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБ бериш учун тўлов ундирилмайди.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026