14:40 / 14.11.2019
1
12404

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон-Саудия Арабистони учрашувига келишни режалаштирган футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди 

Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичининг навбатдаги ўйини – Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашуви арафасида футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди.

“Стадионга келишни режалаштираётган футбол мухлисларидан автомобилларни “Пахтакор” стадиони атрофидаги йўллар четида эмас (Ислом Каримов, Олмазор ва Навоий кўчалари), балки “Ҳумо Арена” муз комплексининг автотураргоҳида қолдиришларини сўраймиз”, дейилади мурожаатда.

Шунингдек, ИИББ спорт тадбирига илгарироқ келиб, футбол мухлислари учун махсус ажратилган автотураргоҳдан машина учун жой эгаллаб олишни ҳамда такси ёки жамоат транспорти хизматларидан фойдаланишни тавсия этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашуви бугун, 14 ноябрь куни соат 17:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top