14:00 / 17.11.2019
0
2427

Mobicon 2019 конференцияси маърузачилари эълон қилинди: тингловчилар учун рўйхатдан ўтиш бошланди

Жорий йилнинг 22 ноябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Mobicon 2019 конференциясининг расмий сайтида тадбир маърузачиларининг тўлиқ рўйхати эълон қилинди. Конференциянинг биринчи кунида Россия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ташриф буюрган 20 нафардан зиёд маърузачилар чиқиш қилишади.

Халқаро маърузачилар жамоасида Yandex, Mail.ru Group, 2GIS, Formula 55, «Odnoklassniki» ва бошқа халқаро компаниялар мутахассислари иштирок этишади. Yandex вакиллари мамлакатнинг онлайн-маконидаги тенденциялар, ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп хизматлар ҳақида суҳбатлашадилар, шунингдек компаниянинг 2019 йилдаги ривожланишини сарҳисоб қиладилар ҳамда ўзларининг бевосита ривожланиш режалари билан ўртоқлашадилар. Алоҳида тақдимот ўзбекистонлик тадбиркорлар учун мавжуд бўлган реклама воситаларига бағишланади.

Маҳаллий маърузачилар орасида CLICK, Webnow, Afrika SMM-agentligi, Troll.uz, Repost.uz, People блогерлари билан ишлаш агентликлари вакиллари иштирок этишади.

Анъанага кўра, конференция 22 ноябр куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг иккита параллел бўлимларида тўлиқ бир кун давом этади. Тингловчиларни мобил ва Интернет-маркетинг соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг қизиқарли тақдимотлари кутмоқда. Ушбу конференция кетма-кет тўртинчи маротаба ўтказилмоқда.

Mobicon 2019 ташкилотчиси – Ledokol Group, Ўзбекистондаги етакчи медиа агентлиги.

Тадбирнинг расмий ҳамкорлари: Yandex, CLICK, CafePHO, AVTECH. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.

Тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш расмий @mobiconuzb телеграм канали орқали амалга оширилади. Тадбир бошланишидан бир неча кун олдин, айнан шу ерда электрон таклифнома чиптаси эълон қилинади. 

Конференциянинг расмий веб-сайти: mobicon.uz

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top