Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биринчи маротаба Mobicon 2018 конференцияси доирасида 5G тармоғининг оммавий синовлари ўтказилади
11 октябрда бўлиб ўтадиган Mobicon 2018 конференцияси доирасида мобил алоқанинг бешинчи авлод (5G) тармоғининг илк бор оммавий синови ўтказилади. 5G аввалги технологиялар билан таққосланганда, янги алоқа стандарти M2M ва IoT талабларга жавоб берган ҳолда маълумотлар узатиш тезлигини юзлаб Мбит/с ошириш ва бир вақтда бир неча миллион қурилмалар учун тезликни таъминлаш имконини беради. Синов Beeline Uzbekistan компанияси томонидан Huawei ускуналарида ўтказилади.
Конференцияга ташриф буюрувчи барча иштирокчилар Ўзбекистонда яқин вақт ичида тижорий мақсадларда пайдо бўладиган янги алоқа стандартини синовдан ўтказиш имкониятига эга. Ҳозирда эса, абонентлар Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларини қамраб олган тармоқнинг тўртинчи авлодидан (4G) фойдаланишлари мумкин.
Анъаналарга содиқ қолган ҳолда, фақат бир кун – 11 октябрда Mobicon 2018 конференцияси International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ўтказилади. Тингловчи сифатида иштирок этиш бепул. Таклифномани қўлга киритиш учун тадбирнинг расмий Telegram каналида рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Конференциядан уч кун аввал Telegram каналнинг барча обуначиларига электрон таклифнома жўнатилади. Мазкур таклифнома билан конференция ўтказилаётган бинога кириш мумкин бўлади.
Тадбир ташкилотчиси – Ledokol Group медиа агентлиги. Ledokol Group, Mobiconʼдан ташқари, 2011 йилдан бери USENET интернет-конференциясининг ташкилотчиси ҳисобланади. Конференциянинг бош ҳомийси - Beeline Uzbekistan. Бош ахборот ҳамкори - Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси (МТРК).
Конференция ҳомийлари: CLICK – электрон тўлов тизими, MacCoffee савдо белгисидан Cafeʼ PHO, ҳамда расмий мобил ҳомий - MEIZU компанияси. Шунингдек, тадбирнинг IT-ҳомийси WebNow, Event-кўмак – Unique Present, SMM-ҳамкоримиз - Africa агентлиги. Бу йилги конференция ҳам параллель тарзда, иккита анжуман залида ўтказилиб, ташриф буюрган иштирокчилар ўзларига қизиқ бўлган спикерларни танлаб, уларни тинглаш имкониятига эга бўладилар.
Мавзуга оид
09:12 / 19.03.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда 5G тармоғини жорий этишни таклиф қилди
21:59 / 20.01.2026
2026 йилда 5G технологияларини жорий этиш жараёни давом эттирилади
01:02 / 25.10.2024
Хитойда 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошди
21:39 / 10.03.2023