20:44 / 20.11.2019
0
3268

Mobicon 2019 конференциясида маърузачиларнинг чиқишлари дастури эълон қилинди

Жорий йилнинг 22 ноябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Mobicon 2019 конференциясининг расмий сайтида тадбир маърузачиларининг чиқишлари акс эттирилган тўлиқ дастури эълон қилинди. Конференциянинг очилиш маросими соат 9:00 да бошланади. Маърузачиларнинг чиқишлари International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг иккита параллел бўлимларида тўлиқ бир кун давом этади. Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ўйналади.

Yandex (yandex.uz излаш ва портали, шунингдек, Yandex.Dengi), Mail.ru Group, 2GIS, Formula 55, “Odnoklassniki” ва бошқа халқаро компаниялар мутахассислари иштирок этишади. 

Тингловчиларни мобил ва Интернет-маркетинг соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг қизиқарли тақдимотлари кутмоқда. Ушбу конференция кетма-кет тўртинчи маротаба ўтказилмоқда. Mobicon 2019 ташкилотчиси- Ledokol Group, Ўзбекистондаги етакчи медиа агентлиги. 

Тадбирнинг расмий ҳамкорлари: Yandex, CLICK, CafePHO, AVTECH

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.

Тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш расмий  @mobiconuzb Телеграм канали орқали амалга оширилади. Тадбир бошланишидан бир неча кун олдин, айнан шу ерда электрон таклифнома чиптаси эълон қилинади.

Конференциянинг расмий веб-сайти: mobicon.uz.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top