12:18 / 22.11.2019
0
5820

Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинмоқда: қайси ҳужжатларга қандай ўзгаришлар киритиляпти?

Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 21 ноябрда ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

 Ушбу лойиҳа асосида Бюджет ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартириш киритилмоқда. «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган хуқуқий нормалар, янги киритилган тушунчалар мазкур кодексларга мувофиқлаштирилмоқда.

 Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар томонидан билдирилган қатор фикр-мулоҳаза ва таклифлар инобатга олинди. Жумладан, уларга кўра, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилгани муносабати билан амалдаги кодекснинг 27-моддасига киритилиши кўзда тутилган ўзгартириш қонун лойиҳасидан чиқариб ташланмоқда.

 Бюджет кодексининг 3-моддасига киритилиши назарда тутилган «парламент ажратмалари», «фискал прогнозлар» каби тушунчалар чиқариб ташланиб, «ўрта муддатли давр учун фискал стратегия» тушунчаси, шунингдек, 2 тушунчага таҳририй ўзгартиш киритилмоқда.

 Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг (25-модда) ҳамда Олий Мажлис палаталарининг бюджет соҳасидаги ваколатлари (251-модда) Ҳукумат томонидан киритилган «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида мавжудлиги боис чиқариб ташланмоқда.

 Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top