Қонунчиликдаги барча зиддият ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши белгиланди
Қонунчиликка бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Қонунчилик палатасининг депутати, спикери билан боғлиқ меъёрлар ўзгартирилди. Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар бўйича қоида белгиланди.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги қонунига ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, Қонунчилик палатасининг депутати бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
Шунингдек, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Қонунчилик палатасининг Спикери бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, депутатга ва сенаторга 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилади.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
Мавзуга оид
20:25 / 23.07.2024
Хориждаги маҳкум ўзбекистонликлар жазони ватанида давом эттириши мумкинлиги белгиланмоқда
19:14 / 23.07.2024
Ўзбекистонда “тренингчи”лар фаолияти тартибга солинади
14:10 / 09.07.2024
Энди ҳокимлар бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлолмайди
20:09 / 08.07.2024