Ўзбекистон | 19:13 / 25.11.2019
6515
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайтирилмоқда

Жанубий Тандирча ва Сомонтепа конларидаги учта қудуқда 25 ноябрь куни ўтказилган ГРП ишлари натижасида уларнинг умумий кунлик дебит ҳажми 362 дан 530 минг куб.м. гача ортди.

Сомонтепа-76 қудуғининг кунлик дебити 100 минг куб.м. гача ортди.  

Жанубий Тандирча-47 қудуғининг кунлик дебити 180 минг куб.м. гача ортди. 

Жанубий Тандирча-30 қудуғининг кунлик дебити 250 минг куб.м. гача ортди.

Газ қувурларини қуриш ишлари давом этмоқда.

25 ноябрь ҳолатига кўра 19,1 минг тн қувурлар (113,6 км) келтириш учун юкланди; 11,9 минг тн қувурлар (72,9 км) келтирилди; 30,1 км зовурлар кавланди; 44,3 км қувурлар қаторга пайвандланди; 4,8 км қувурлар зовурга ётқизилди.

Ўтган кунлар ичида 4,4 км зовурлар кавланди, 4,4 км қаторга пайвандланди ва 1,3 км қувурлар ётқизилди. 

Компания ишларнинг бориши ҳақида маълумот тарқатишда давом этади.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид