18:00 / 03.12.2019
2
6734

«Ўзбекистонда сайловларнинг пропорционал эмас, мажоритар тизими амалда» — Шерзодхон Қудратхўжаев партияларни фаолликка чақирди

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев парламент сайловлари арафасида партияларни ўз номзодларини илгари суришда янада фаолроқ бўлишга чақирди.

«Марказий сайлов комиссияси ўз веб-сайтида номзодлар тўғрисида маълумот берди. Аммо, сайтда барча номзодлар ўртасида тенгликни таъминлаш учун номзодлар тўғрисидаги асосий маълумотлар берилган. Марказий сайлов комиссияси номзодларни реклама қилмайди ва уларнинг номзодини илгари сурмайди, бу партияларнинг вазифаси ҳисобланади. 

Шуни унутмаслигимиз керакки, Ўзбекистонда пропорционал эмас, балки парламент сайловларининг мажоритар тизими амалда. Ва фуқаролар партияларни эмас, балки номзодларни сайлашади. Шунинг учун партиялар ўз номзодларини илгари суришда янада фаолроқ бўлишлари керак.  

Эслатиб ўтаман, сайловга атиги 19 кун қолди», дейди Шерзодхон Қудратхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон парламенти ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top