Шерзодхон Қудратхўжаев: «Ўзбекистоннинг сиёсий элитаси, халқи, сиёсий партиялари учун 2020 эпохаси бошланяпти»
Бугун, 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисдан кейин Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев Kun.uz мухбирига берган интервьюсида сайлов натижалари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мажлисимиз тугади ва ижтимоий тармоқларда биринчи реакцияларни кўришни бошладик. Бу парламент сайлови бизга бугундан бошлаб ўзгаришимиз лозимлигини кўрсатди. Сайлов пайтида кўрдикки, сиёсий партияларга сайловчиларни, электоратнинг қандай талаблари бор, улар қандай ўзгариши керак. Нима учун қайсидир маънода сайловга келиш кам бўлди? Бу сафар ҳаммаси ҳаққоний, рост кўрсатилди. Партиялар ўзгаришлар бўлади деб кўп ваъдалар беришди.
«Адолат» социал-демократик партияси 3-ўринга чиқди, Халқ демократик партияси 4-ўринга тушди. Бу жиддий сигналлар. Бу нафақат Марказий сайлов комиссияси, сайлов комиссияларига эмас, бу сигналлар сиёсий партияларга. Сиёсий партияларнинг номзодлари сайлов пайтида жуда кўп ваъдалар беришди. Ўйлайманки, бугундан бошлаб, сайлов натижаларидан келиб чиқиб, сиёсий партиялар ўзининг янги дастурини тузиши керак. Чунки келаётган сайловлар ҳам ҳам жуда тез вақтда келиб қолади. Ўртада яна президент сайловлари бор.
Шунинг учун айтмоқчиманки, сиёсий партиялар, сиёсий кучларимиз бугунги сайлов натижаларини илмий тадқиқот натижаси ўлароқ кўриши керак. Уни ўрганиши керак, унинг асосида яқин 5 йилда қиладиган дастурини тайёрлаб чиқиши керак.
Яна яхши ютуқлар ҳам бор. Масалан, энг ёш депутатимиз 26 ёш. Яна бир ўзгариш бўлдики, ўтган парламентда 24 нафар аёл бўлган экан, бу сафарги парламентда 48 нафар, 32 фоизни ташкил қилди. Динамика, ўзгаришлар кўп.
Ўйлайманки, Ўзбекистоннинг сиёсий элитаси, халқи, сиёсий партиялари учун 2020 эпохаси бошланяпти. Биз сиёсий партияларимиз сайлов бўлди, тугади, энди яна тинчлансак бўлади деб бўлмайди. Чунки бу сайловда сайловчиларнинг уларга берган талаби, уларга қўйган саволлари сиёсий партиялар жуда кўп ишларни қилиши лозимлигини ва жуда кўп дастурлар ва ваъдалар бергани, шуларни энди бугундан тадқиқотларни олиб, ўрганиб, илмий ёндашиб, ўзининг амалий фаолиятини йўлга қўйиши керак», деди Шерзодхон Қудратхўжаев.
Мавзуга оид
18:36 / 17.01.2024
«Журналист – таҳдидларга қарши яхлит ва ягона куч» — фаоллар президентнинг миллий контент яратишга оид чақириғи ҳақида
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021