10:47 / 07.12.2019
0
19246

Халқаро аэропортда «Новосибирск–Тошкент» авиарейсида учиб келган шахс ушланди. У 2009 йилдан бери қидирувда бўлган

Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистонда 2009 йилдан бери қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 1983 йилда туғилган, оилали, муқаддам судланмаган, Ургут тумани Жартепа маҳалласида яшаган Ҳ.Ж. Самарқанд вилояти ИИБ томонидан 2009 йил 8 апрелда қидирувга берилган.

У Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик чора-тадбирлар натижасида 2019 йил 27 ноябрь куни ушланди.

ИИВ хабарида айтилишича, ушбу шахс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида, «Новосибирск–Тошкент» авиарейсида учиб келган вақтида қўлга олинган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top