Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропорти янги самолёт буксирларини фойдаланишга қабул қилди
Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учун TLD Europe (Франция) компаниясидан тўртта янги TMX-150-15 аэродром буксирларини харид қилди. Айни пайтда пойтахт аэропортида ушбу турдаги техникаларнинг умумий сони тўққиз донага етди.
Фото: Uzbekistan Airports
Аэродром буксири - бу ҳаво кемаларини шатакка олиб юриш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган юк машинаси. Хусусан, самолётлар мазкур транспорт воситаси ёрдамида учиш-қўниш йўлагига, туриш жойига, терминалга ёки техник хизмат кўрсатиш учун ангарга етказилади.
Буксир ёрдамида самолётнинг перронда аниқ жойлашишини таъминлаш, авиация ёқилғисини тежаш ва двигателнинг ишлаш муддатини узайтириш, шунингдек, самолётларни аэропорт ичида ҳаракатлантиришда хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.
Uzbekistan Airports компанияси махсус транспорт паркини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан, аэродром мажмуасини тозалаш учун янги универсал машиналар, самолётларни муздан тозалаш машиналари, самолёт ташувчи транспорт, двигателларни ерда ишга тушириш қурилмалари, самолёт салони учун ҳаво кондиционерлари ва бошқалар харид қилинмоқда.
Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
21:04 / 19.03.2026