18:33 / 09.12.2019
0
4325

«Андижон ҲЭТК» АЖда траверс ва металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехи ташкил этилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ташаббуси билан энерготизимнинг Андижон вилоятидаги ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда траверс ва металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехи ташкил қилинди.

Ишлаб чиқариш цехида барча турдаги электр тармоқларига хизмат кўрсатадиган ускуналар, яъни жорий йилда 8 минг донадан зиёд ОГ-1, ОГ-2, М-1, М-3 траверслар ва бошқа турдаги темир қурилмалар тайёрланиб, ушбу қурилмаларни тайёрлашда замонавий токарлик дастгоҳларидан фойдаланилмоқда. Натижада корхонага 500 млн сўм маблағ иқтисод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қурилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сон қарори ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари ижроси доирасида темир қурилмаларга бўлган 2020 йил эҳтиёжига қараб 25 минг донадан зиёдлиги ҳисобга олинганда, корхонага иқтисод қилинадиган маблағ 2 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» АЖ қошида темир-бетон таянчларини ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Корхонанинг йиллик эҳтиёжи 35 мингдан ошиқ темир-бетон таянчларни ташкил қилишини ҳисобга олганда, цехнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми корхонага 3 млрд сўмдан зиёд иқтисодий даромад олиб келиниши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, корхонада лойиҳа гуруҳи ташкил этилиб, натижада лойиҳаларни яқин турдаги бир қисми улар томонидан тайёрланмоқда. «Қишлоқэнерголойиҳа» АЖ томонидан жорий йилнинг 10 ойида 2 млрд сўмлик лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланишига сарфланганини ҳисобга олсак, бу ҳол ҳам тармоқларни қуришда таннархини пасайтириш имконини бермоқда.

«Андижон шаҳри «Наврўз» МФЙ Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси Бобур бўлими тасарруфидаги ПС Кимёвийдан чиқувчи 6 кВ Таълимот электр узатиш тармоғига уланган ТП №9 орқали электр энергия билан таъминланади. Қуввати 320 кВа. Аҳоли хонадонлари сони 129та. Бундан ташқари, ҳудудда битта кўп қаватли уй жойлашган бўлиб, ушбу кўп қаватли уйда 17та хонадон бор. Трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғининг узунлиги 1,8 км 0.4кВ электр узатиш тармоғига А-25, А-35 маркали очиқ симлар тармоқланган. Трансформатор пунктидан чиқувчи электр узатиш тармоғига ўрнатилган таянчларнинг 95 фоизи ёғоч таянчлардан иборат эди. Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-2661 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда Андижон шаҳар Бобур ЭТКнинг манзилли дастурига киритилган. «Наврўз» МФЙда жойлашган Уч Тегирмон кўчасида ҳозирда 20дан ортиқ бетон таянчлар ўрнатилиб, 0,6 км узунликда замонавий СИП 3х50 маркали кабеллар тортилди.

Бундан ташқари, қуввати 160 кВа бўлган трансформатор пункти жамиятимиз томонидан берилди. Қурилиш-монтаж, трансформатор пунктининг ишга тушириш ишлари 2019 йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган», дейилади «Андижон ҲЭТК» матбуот хизмати хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top