08:01 / 11.12.2019
1
11669

Суд раҳбарларига ишларни судьялар ўртасида тақсимлаш тақиқлаб қўйилиши мумкин

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги 924–ХII-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилиши мўлжалланмоқда:

38-модда (Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг раиси) биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги “, судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимлайди” деган сўзлар чиқариб ташланади.

қуйидаги мазмундаги 69-1-модда билан тўлдирилади:

 “69-1-модда. Судьялар ўртасида ишларни тақсимлаш

 Судларда ишлар автоматик равишда, автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, тасодифий тақсимлаш принципи бўйича тақсимланади.

Судларда ишларни автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматик тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланади.

Ишларни автоматик тақсимлаш ахборот тизимининг ишида вақтинчалик узилиш содир бўлган тақдирда ишларнинг судьялар ўртасида ахборот тизимидан фойдаланмасдан, ишларни судьялар ўртасида уларнинг келиб тушиш навбатига риоя қилган ҳолда ва судьялар фамилияларининг алифбо кетма-кетлигида тақсимлашни назарда тутувчи навбат тартибида тақсимланишига йўл қўйилади”.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top