22:16 / 12.12.2019
0
7252

Украина киберполицияси Россияга ҳарбий маълумотлар сотган хакерларни қўлга олди

Ивано-Франковск области киберполицияси Украина хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда махфий ҳарбий маълумотларни мижозларга сотган жиноий гуруҳни фош этди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, улар DarkNet (интернетдаги яширин тармоқ) тармоғидаги маълумотларни сотиб олишган ва манфаатдор шахсларга сотишган. Бунинг учун улар хорижда рўйхатга олинган махсус сайт яратишган", - дейилади полиция хабарида. 

Сайтда сотилган маълумотлар Украина ҳудудидаги маҳсулотлар экспорти ва импорти, жумладан, ҳарбий техникалар хариди ва жойлаштирилишига оид бўлган. 

Хакерларнинг элликка яқин мижозлари бўлиб, улар орасида Россия фуқаролари ҳам бўлган.  

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top