20:00 / 13.12.2019
8864
Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк Беларусь Республикаси ривожланиш банки билан базавий қарз битимини тузди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Бугун, 2019 йилнинг 12 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк ва Беларусь Республикаси ривожланиш банки ўртасида базавий қарз битими имзоланди.

Ушбу ҳамкорликдан кўзланган мақсад – телекоммуникация, транспорт, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда Беларусь-Ўзбекистон инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш, бунда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Беларусь Республикасидан юқори технологик асбоб-ускуна, товар ва хизматларни сотиб олишни молиялаштиришдан иборатдир.

Шунингдек, битим савдони молиялаштириш ва ҳужжатли операциялар каби жабҳаларда банклар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва кенгайтиришни назарда тутади.

– Биз Беларусь Республикаси ривожланиш банкидаги ҳамкасбларимизнинг ўзаро манфаатли шерикчилик муносабатларини кенгайтиришдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз ва бунинг учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, – дейди Банк Бошқарув Раиси ўринбосари Зафар Азимов. Ишончимиз комилки, мазкур ҳужжатнинг имзоланиши банкларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Маълумот учун. Беларусь Республикаси ривожланиш банки 2011 йилда ташкил этилганБанкнинг асосий фаолияти давлат дастурларини молиялаштириш тизимини ривожлантириш ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

Банк Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

Top