Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
Президент раислигида ўтган йиғилишда шу ҳақда топшириқ берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 март куни Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.
Қайд қилинишича, Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанкка хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган. Шу мақсадда халқаро молия институтлари билан биргаликда бу банкларга 30 нафар малакали халқаро мутахассис чақирилган.
2023 йил давомида Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда. Банкларнинг операцион фаолиятида замонавий дастурий IT маҳсулотлар ва 100 дан зиёд янги банк хизмат турлари жорий этилиши режалаштирилган.

Амалга ошириладиган ишлар натижасида 2027 йил натижалари бўйича Ўзсаноатқурилишбанк даромади 1,61 баравар, кредит потфели 1,74 бараварга ошиши кўзда тутилади. Асакабанкда депозитлар 1,71 баравар, банк активларининг хажми эса 1,72.
Тақдимотда мазкур жараёнга халқаро консультантларни таклиф этиш, уларнинг капиталини ошириш ва қўшимча инвестициялар жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
12:38 / 01.01.2026
ЕТТБ Асакабанкнинг 15 фоиз акциясини сотиб олади
14:56 / 29.10.2025
Асакабанкнинг Тошкентдаги биноси 187,7 миллиард сўмга сотилди
18:59 / 22.05.2024
“Асакабанк" халқаро бизнес форумда "Йил бренди" мукофотини қўлга киритди
16:00 / 16.05.2024