Ўзбекистон | 14:10 / 31.10.2022
12993
2 дақиқада ўқилади

“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди  

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

“Ўзсаноатқурилишбанк” жами 2 млрд 844 млн сўм қийматдаги 6та Tracker-2 TRK Premier вa 3тa Equinox автомобили сотиб олиш бўйича шартномалар тузган.

Асосий таъсисчилари давлат органлари ва давлат жамғармалари бўлган “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳудудий филиаллари учун бир қанча автомобиллар харид қилган.

Теlegram’даги davletovuz канали муаллифининг эътибор қаратишича, 18-28 октябрь кунлари “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳар бири 249 млн сўм бўлган 6та Tracker-2 TRK Premier харид қилиш учун UzAuto Motors дилерлари билан умумий қиймати 1,5 млрд сўмга яқин шартномалар имзолаган. Бу ҳақдаги маълумотлар давлат харидлари сайтига жойлаштирилган(1,2,3,4,5,6).

Шунингдек, банк томонидан ҳар бири 450 млн сўм бўлган 3тa Equinox автомобили сотиб олиш бўйича ҳам шартномалар тузилган(1,2,3). 

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокими миниши учун Skoda Kodiaq машинасини сотиб олишга 429 млн сўм ажратиш ҳақида фармойиш чиқарган эди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бунга қарши чиқиб, фармойишни бекор қилдирди

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев бюджет харажатларини қисқартириш учун ҳокимлик, вазирлик ва давлат идораларига йил якунига қадар бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлаганди.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид