23:01 / 13.12.2019
1
9986

Samsung букилувчи экранли Galaxy Fold смартфонидан миллион дона сотишга муваффақ бўлди

Фото: Techcrunch

Samsung компанияси букилувчи экранли Galaxy Fold смартфонидан 1 миллионта сотишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда компания президенти Берлинда ўтган TechCrunch Disrupt анжуманида маълум қилди.   

“2 минг долларлик бу смартфондан миллион одам фойдаланишни истаган”, деб айтган компания президенти. Таъкидланишича, Samsung даставвал 2019 йил охиригача ушбу моделдаги смартфондан 500 мингта сотишни мўлжаллаган. 

Жанубий Корея компанияси Galaxy Fold’ни 2019 йил февралида тақдим этганди. Савдолар бошланиши апрелга белгиланганди, бироқ компания смартфон синовлар вақтида бузилиб қолгани ҳақида шикоятлар олгандан кейин уни сентябрга қолдирган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top