16:50 / 20.12.2019
0
80079

Ўзбекистонда зилзила кузатилди, Термизда ер силкиниши кучи 4 баллни ташкил этди

Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида соат 16:40 атрофида ер силкинишлари сезилди.

Бугун, 20 декабрь куни Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилди.

Фото: Earthquakes Tsunamis

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, ер қимирлаши Тошкент шаҳридан 524 километр жанубда, соат 16:39да юз берган.

Зилзила магнитудаси 6,5, чуқурлиги 202 километрни ташкил этган.

Ер ости силкинишлари кучи Сурхондарёда 4 балл, Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Навоийда 3 балл, Хоразм ва Қорақалпоғистонда 2 баллни ташкил этган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top