Ўзбекистон | 17:36 / 21.12.2019
5985
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида газ қувурлари қурилиши қамрови кенгайтирилмоқда

Фото: EPSILON

Қашқадарёда газ узатиш тизимининг ўтказувчанлик имкониятини ошириш учун қуйидаги йўналишларда қувурлар қурилиши туну-кун давом этмоқда: «Тандирча ЙП-Шўртаннефтгаз» (45 км), «Чигил ЙП-Муборак ГҚИЗ» (110 км), «Талимаржон ЙП-Шўртаннефтгаз» (8 км).

21 декабр ҳолатига кўра жами:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 50,8 минг тн;
  • Келтирилган қувурлар – 31,7 минг тн;
  • Кавланган зовурлар – 95,7 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 121,9 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 77,4 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид