18:16 / 21.12.2019
0
9211

«Қамчиқ» довонидаги вазият туфайли яна битта қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

Фото: LiveJournal

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Қамчиқ довони йўналишидан фойдаланадиган барча йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2019 йил 21 декабрь куни яна битта қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.

62/61-сонли Тошкент – Қўқон – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган қўшимча поезд бугун, 21 декабрь куни соат 22:40да Тошкент-Жанубий вокзалидан жўнайди, 22 декабрь куни соат 03:17да Қўқон вокзалига етиб боради. 

22 декабрь куни тонгги соат 04:05да эса мазкур поезд Қўқон – Тошкент йўналишида ҳаракатланади ва шу куни соат 08:55да Тошкент-Жанубий вокзалига кириб келади.

Билдирилишича, жорий этилган қўшимча йўловчи поездлари Тошкент - Андижон - Тошкент йўналишидаги мавжуд йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига таъсир этмайди.

Бундан олдин, «Тошкент - Ангрен - Орзу - Поп - Тошкент» йўналишида вақтинчалик қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top