07:37 / 21.12.2019
1
12032

Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда қоидабузарликлар учун молиявий санкциялар қўллаш тартиби маълум қилинди

Фото: ТАСС

Ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқтисод қилишни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишда қоидабузарликлар учун молиявий санкциялар қўллаш тартиби эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, ҳукуматнинг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида Низом қоидабузарликлар турлари ва уларга йўл қўйганликда жавобгарликни аниқлаштириш учун қайта кўриб чиқилиши талаб этилади.

“Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун молиявий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низом” тасдиқланади.

Ундирилган молиявий санкциялар суммаси тўлиқ ҳажмда ёқилғи – энергетика соҳасини ривожлантириш фондига солиққа тортилмаган ҳолда туширилади.

Молиявий судларга молиявий санкцияларни ундириш бўйича даъво аризалари билан мурожаат этилганда, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги ҳузуридаги нефтъ маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда электроэнергетикада назорат инспекцияси бюджет ташкилотлари сифатида давлат божларини тўлашдан озод этилади.

Хорижий ва қўшма ташкилот ҳамда корхоналарга молиявий санкцияларни қўлланиши, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ҳамда халқаро шартнома ва келишувларга риоя этган ҳолда қўлланилади.

Молиявий санкциялар миқдори текшириш олиб борилаётган вақтда ташкилот, корхона томонидан ёқилғи – энергетика ресурсларини кирим қилинган ҳақиқий нархдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Нефть, газ конденсати, табиий газ, нефт маҳсулотлари, суюлтирилган углеводород гази, сиқилган табиий газни етказиб бериш ва фойдаланишда қоидабузарликлар қуйидагилар:

а) қуйидаги ҳолларда корхоналар ва ташкилотларга қарашли нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган углеводород газни ноқонуний ўзлаштириб олиш ва хўжасизлик билан сарфлаш, уларни нефть омборларидан ва давлат транспорт воситаларидан ноқонуний сотишга тенглаштирилади:

қалбаки ҳужжатлар ва товарсиз операциялар расмийлаштириш ҳамда етказиб берувчи ва қабул қилувчи ўртасида ўзаро тил бириктириш орқали нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини ўзлаштириш;

ўлчов маълумотлари (қуйиш баландлиги, ҳажм, зичлик, температура ва бошқа кўрсаткичлар) ҳамда нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газининг русумларини бузиш йўли билан етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан темир йўл, автомобил цистерналари ва истеъмолчилар тараларига нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини тўлиқ қуймаслик;

ёқилғи ва мой тарқатиш колонкалари орқали нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини тўлиқ қуймаслик ва уларни калибрланмаган идишда тарқатиш;

нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газларини хўжасизларча сарфланиши - ёқилғи истеъмол қилувчи техникаларнинг юк кўтариш қобилиятидан, масофадан, қувватидан, тиркамадан тўлиқ фойдаланмаслик ҳисобига, юк ташиш ва махсус автомобилларда мансабдор шахсларни ташиш, шунингдек ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган масофа, белгиланган масофадан ортиқча сарф, двигателларни узоқ муддат беҳуда ишлатиш билан боғлиқ нооқилона фойдаланишлар;

автотранспорт воситалари, механизмлар ва бошқа нефть маҳсулотлари ҳамда суюлтирилган углеводород гази истеъмол қилувчи техника ва технологиялардан ғараз мақсадларда фойдаланиш;

корхона ва ташкилотларга қарашли нефть омборлари, АЁҚШ, АГТШ, АГТКШларидан (тарқатиш варақалари орқали) ҳамда давлат транспорт воситаларининг бакларидан ёнилғи – мойлаш материаллари, суюлтирилган угдеводород гази ва сиқилган табиий газни бошқа ташкилот ва хусусий шахсларга сотиш;

истеъмолчилар томонидан амалдаги қоида ва меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда тўғридан - тўғри шартнома, лимитлар, квоталар ёки режа асосида тарқатилган нефть маҳсулотларини, суюлтирилган углеводород газни ва табиий газни бошқа ташкилотларга тарқатиш ва алмашиш;

б) нефть, нефть маҳсулотлари ва газни номувофиқ мақсадда ишлатиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, тасдиқланган меъёрлардан ортиқча сарфлашга тенг, жумладан:

амалдаги ўрнатилган давлат стандартлари асосида белгиланган рўйхатни бузган ҳолда нефть маҳсулотларидан фойдаланиш хусусан дизел ёқилғисини маъмурий, ишлаб чиқариш, ва коммунал маиший биноларда иситиш учун, новвойхона, ҳаммом, иссиқхона ва бошқаларда кўмир, газ, мазут ва қозон-печ ёқилғиси ўрнига фойдаланиш;

автомототранспорт ишида, йўл қурилиш механизмларида ва бошқа ёқилғи истеъмол қиладиган маҳсулот, товарлар ишлаб чиқарилиши ҳамда хизмат кўрсатишга йўналтирилган техникаларда нефть, нефть маҳсулотлари ва газни ўрнатилган (тасдиқланган) меъёрдан ортиқча сарфлаш;

в) нефть, нефть маҳсулотлари ва газни технологик йўқотишлар ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, табиий камайиш ёки қўшиб ёзилган иш ҳажми ҳисобига асоссиз ҳисобдан чиқариш ҳолларида:

тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштирмаган ҳолда ва қалбаки ҳужжатлар орқали нефть, нефть маҳсулотлари ва газни ҳисобдан чиқариш;

нефть, нефть маҳсулотлари ва газни омборхона ҳисоб операцияларида қурилманинг носозлиги, ташишда, тўкиш (қуйиб олиш)да, сақлашда ва тарқатишда, ишларни нотўғри ташкиллаштирилганлиги туфайли табиий йўқотишларни меъёрдан ортиқча ҳисобдан чиқариш ҳамда нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород гази йўқотишлари миқдорини нотўғри ҳисоблаш;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда ёқилғи истеъмол қилувчи техниканинг амалда бажармаган (қўшиб ёзилган) иш ҳажмлари учун нефт, нефть маҳсулотлари ва газни ҳисобдан чиқариш;

г) қуйидаги ҳолларда етказиб берувчи ҳамда сотувчи ташкилотлар ва корхоналар томонидан, шунингдек, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород гази истеъмолчилари томонидан нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини сифати бузилганда, ҳамда нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган углеводород газини ташиш қоидаларига риоя қилмаганлигида:

турли маркадаги нефть маҳсулотларини аралаштириш йўли сифатни қасддан бузиш;

резервуарлар, технологик қувур линиялари, транспорт воситаларини тайёрлаш (тозалаш) бўйича давлат стандартлари талабларига ва тегишли давлат стандартларининг бошқа талабларига жавоб бермаслик натижасида нефт маҳсулотларининг сифатини бузиш;

сифат паспортисиз келиб тушган конденсатланмаган нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш ҳамда уларни сақлаш ва сотиш;

нефть базалар, умумий фойдаланишдаги ГТШ, ГТП, АЁҚШ, АГТШлар ва нефть омборларидан паст сифатли нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини сотиш;

нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини ташишда сифатини бузиш, ташиш қоидаларига риоя этилмаслик, автоцистерналарни тамғасиз ва нефть маҳсулотлари сифат паспортларисиз ташишга тенг.

нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини етказиб берувчилардан вагон-цестерналарни тамғасиз ва қабул қилиш тартибларига риоя қилмаган ҳолда қабул қилгани учун яъни нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газни қабул қилиш ва ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан амалдаги қоида ва йўриқнома талабларини ҳамда Республика ҳукумат ва директив органларнинг кўрсатмаларига хилоф равишда қабул қилинган;

е) нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини етказиб берувчи ва сотишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотларга автоцистерналарни тамғаламасдан ва сифат паспортисиз паст сифатли нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини етказганлиги учун;

ё) паст сифатли ҳамда камомад ва газни йўқотишларга сабаб бўлган технологик жараёнлар ва режимларни бузилиши;

ж) истеъмолчиларга сифат сертификатисиз ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз суюлтирилган углеводород гази ва сиқилган газни тарқатиш ҳамда тарқатиш технологияларини амалдаги стандартларга мос келмаслиги газни ноқонуний ўзлаштириш ва хўжасизларча сарфланишига тенглаштирилади;

Табиий газ етказиб беришда ва фойдаланишдаги қоидабузарликлар қуйидагича:

а) Амалдаги табиий газдан фойдаланиш қоидаларида кўзда тутилган қоидабузарликлар;

б) истеъмолчиларни газлаштириш ҳужжатларида ва табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилмаган қўшимча газдан фойдаланувчи жиҳозларнинг ўзбошимчалик билан уланиши;

в) истеъмолчиларни газлаштириш ва табиий газдан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ҳамда табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан газ тармоқларига уланиши;

г) шартнома тузмасдан истеъмолчиларга газ етказиб бериш;

д) истеъмолчиларга шартномада кўрсатилган миқдорлардан ортиқча газ етказиб бериш (ортиқча етказиб берилган газ миқдори ҳисобот ойи давомида газ таъминоти (газ транспортировка қилувчи) ташкилотлари билан газ етказиб бериш юзасидан ўзаро тузилган шартнома асосида, белгиланган шаклдаги ҳисобот, белгиланган тартибда ойлик етказиб берилган ва қабул қилинган газ учун ўзаро тузилган далолатнома билан аниқланади);

е) газлаштириш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан газ етказиб бериш шартномасини тузиш ва етказиб бериш;

ё) истеъмолчиларнинг ёқилғидан фойдаланувчи жиҳозлари (қурилмалари)га қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган меъёрлардан ортиқча ва кўзда тутилмаган йўқотишларга йўл қўйиш;

ж) “Ўзнефтгазинспекция”нинг тегишли хулосасисиз истеъмолчиларнинг фойдаланувчи қурилмаларида синов-созлаш ишларини амалга ошириш;

з) газ таъминоти корхоналари томонидан магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш тармоқлари орқали табиий газни қабул қилиш, ташиш ва етказиб беришда меъёрдан ортиқча йўқотишларга йўл қўйиш;

и) газ таъминоти корхоналари техник шартларисиз қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

к) лойиҳалаштиришга техник шартларсиз объектларда қурилиш лойиҳалари асосида бажарилган, реконструкция қилинган ва техник қайта жиҳозланган ёқилғи ишлатувчи жиҳозлар (қурилмалар)да газдан фойдаланиш.

 

Қуйида келтирилганлар электр ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш ва ундан оқилона ва самарали фойдаланишдаги қоидабузилишлар ҳисобланади:

 

а) истеъмолчилар томонидан электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизими электр тармоқларига ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини иссиқлик таъминоти корхоналари тармоқларига тегишли шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши;

б) конденсатнинг шартномада кўрсатилган миқдорлар доирасида қайтарилиб берилмаслиги;

в) иситиш тармоқларидан сувнинг тўкиб юборилиши, изоляциянинг бузилиши ва иссиқлик-буғ қувурлари, иссиқлик тармоқларидан, саноат корхоналари ва ташкилотларининг иссиқлик ишлатиладиган асбоб-ускуналардан изоляциясиз фойдаланиш;

г) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлатилиши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, реактив қувватларни тиклаш воситаларининг ишлаш тартиби бузилиши ёки унга риоя қилмаслик;

д) корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда қисилган ҳаво, сув, буғнинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, шунингдек, конденсатнинг оқизиб юборилиши, иссиқлик тармоқларини сувга бостириб юборилиши, мавжуд иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланмаслик ёки зарур даражада фойдаланишни таъминламаслик;

е) электр ҳисоблагич кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида электр ёки иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш тизимининг бузилиши, шу жумладан электр ҳисоблагич ишлашига ташқаридан рухсатсиз тўғридан-тўғри аралашиш;

ж) электр билан ёритишдан ишлаб чиқариш заруратисиз қонунчиликка мувофиқ белгиланган нормалардан ортиқ фойдаланиш, шунингдек куннинг ёруғ вақтида электр ёритгичлар билан ҳудудни мақсадсиз ёритиб қўйиш;

з) энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг белгиланган қоидалар талабларига жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолати, энергия қурилмалари ва тармоқларининг техник ҳолатидаги ҳамда улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича “Ўзэнергоинспекция”нинг ёзма кўрсатмаларини мунтазам бажарилмаслик;

и) истеъмолчи электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида “Ўзэнергоинспекция”нинг хулосаси бўлмай туриб, таъминотчи томонидан электр таъминоти шартномасини тузилиши ва электр энергияси етказиб берилиши;

к) истеъмолчида белгиланган муддатларда мажбурий энергетика текшируви ўтказилмаганлиги;

л) энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари норматив ҳужжатлар талабларига мос келмайдиган маҳсулот ишлаб чиқариш;

Низом билан қоидабузарликлар учун қуйидаги молиявий санкциялар қўлланилиши кўзда тутилмоқда:

Нефть маҳсулотларидан фойдаланиш:

а) корхоналар ва ташкилотларга қарашли нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган углеводород газни ноқонуний ўзлаштириш ва хўжасизларча сарфлаш, шунингдек нефть омборларидан ва давлат транспорт воситаларидан ноқонуний сотиш айбдор юридик шахслардан маҳсулот қийматининг 3 баравар миқдорида ундирилишига асос бўлади жумладан:    

қалбаки ҳужжатлар ва товарсиз операциялар расмийлаштириш ҳамда етказиб берувчи ва қабул қилувчи ўртасида ўзаро тил бириктириш орқали нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини ўзлаштириш;

ўлчов маълумотлари (қуйиш баландлиги, ҳажм, зичлик, температура ва бошқа кўрсаткичлар) ҳамда нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газининг русумларини бузиш йўли билан етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан темир йўл, автомобил цистерналари ва истеъмолчилар тараларига нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини тўлиқ қуймаслик;

ёқилғи ва мой тарқатиш колонкалари орқали нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини тўлиқ қуймаслик ва уларни калибрланмаган идишда тарқатиш;

нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газларини хўжасизларча сарфланиши - ёқилғи истеъмол қилувчи техникаларнинг юк кўтариш қобилиятидан, масофадан, қувватидан, тиркамадан тўлиқ фойдаланмаслик ҳисобига, юк ташиш ва махсус автомобилларда мансабдор шахсларни ташиш, шунингдек ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган масофа, белгиланган масофадан ортиқча сарф, двигателларни узоқ муддат беҳуда ишлатиш билан боғлиқ нооқилона фойдаланишлар;

автотранспорт воситалари, механизмлар ва бошқа нефть маҳсулотлари ҳамда суюлтирилган углеводород гази истеъмол қилувчи техника ва технологиялардан ғараз мақсадларда фойдаланиш;

корхона ва ташкилотларга қарашли нефть омборлари, АЁҚШ, АГТШ, АГТКШларидан (тарқатиш варақалари орқали) ҳамда давлат транспорт воситаларининг бакларидан ёнилғи – мойлаш материаллари, суюлтирилган угдеводород гази ва сиқилган табиий газни бошқа ташкилот ва хусусий шахсларга сотиш;

истеъмолчилар томонидан амалдаги қоида ва меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган ҳолда тўғридан - тўғри шартнома, лимитлар, квоталар ёки режа асосида тарқатилган нефть маҳсулотларини, суюлтирилган углеводород газни ва табиий газни бошқа ташкилотларга тарқатиш ва алмашиш;

б) нефть, нефть маҳсулотлари ва газни номувофиқ мақсадда ишлатиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, тасдиқланган меъёрлардан ортиқча сарфлаш айбдор юридик шахслардан маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида ундирилишига асос бўлади жумладан:   

амалдаги ўрнатилган давлат стандартлари асосида белгиланган рўйхатни бузган ҳолда нефть маҳсулотларидан фойдаланиш хусусан дизел ёқилғисини маъмурий, ишлаб чиқариш, ва коммунал маиший биноларда иситиш учун, новвойхона, ҳаммом, иссиқхона ва бошқаларда кўмир, газ, мазут ва қозон-печ ёқилғиси ўрнига фойдаланиш;

автомототранспорт ишида, йўл қурилиш механизмларида ва бошқа ёқилғи истеъмол қиладиган маҳсулот, товарлар ишлаб чиқарилиши ҳамда хизмат кўрсатишга йўналтирилган техникаларда нефть, нефть маҳсулотлари ва газни ўрнатилган (тасдиқланган) меъёрдан ортиқча сарфлаш;

нефть, нефть маҳсулотлари ва газни технологик йўқотишлар ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, табиий камайиш ёки қўшиб ёзилган иш ҳажми ҳисобига асоссиз ҳисобдан чиқариш айбдор юридик шахслардан маҳсулот қийматининг 3 баравар миқдорида ундирилишига асос бўлади, жумладан:   

тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштирмаган ҳолда ва қалбаки ҳужжатлар орқали нефть, нефть маҳсулотлари ва газни ҳисобдан чиқариш;

нефть, нефть маҳсулотлари ва газни омборхона ҳисоб операцияларида қурилманинг носозлиги, ташишда, тўкиш (қуйиб олиш)да, сақлашда ва тарқатишда, ишларни нотўғри ташкиллаштирилганлиги туфайли табиий йўқотишларни меъёрдан ортиқча ҳисобдан чиқариш ҳамда нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород гази йўқотишлари миқдорини нотўғри ҳисоблаш;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда ёқилғи истеъмол қилувчи техниканинг амалда бажармаган (қўшиб ёзилган) иш ҳажмлари учун нефт, нефть маҳсулотлари ва газни ҳисобдан чиқариш;

г) етказиб берувчи ҳамда сотувчи ташкилотлар ва корхоналар томонидан, шунингдек, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород гази истеъмолчилари томонидан нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини сифати бузилганда, ҳамда нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган углеводород газини ташиш қоидаларига риоя қилмаганлиги айбдор юридик шахслардан маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида ундирилишига асос бўлади, жумладан:   

турли маркадаги нефть маҳсулотларини аралаштириш йўли сифатни қасддан бузиш;

резервуарлар, технологик қувур линиялари, транспорт воситаларини тайёрлаш (тозалаш) бўйича давлат стандартлари талабларига ва тегишли давлат стандартларининг бошқа талабларига жавоб бермаслик натижасида нефт маҳсулотларининг сифатини бузиш;

сифат паспортисиз келиб тушган конденсатланмаган нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш ҳамда уларни сақлаш ва сотиш;

нефть базалар, умумий фойдаланишдаги ГТШ, ГТП, АЁҚШ, АГТШлар ва нефть омборларидан паст сифатли нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини сотиш;

нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини ташишда сифатини бузиш, ташиш қоидаларига риоя этилмаслик, автоцистерналарни тамғасиз ва нефть маҳсулотлари сифат паспортларисиз ташишга тенг.

д) Нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини етказиб берувчилардан вагон-цестерналарни тамғасиз ва қабул қилиш тартибларига риоя қилмаган ҳолда қабул қилгани учун яъни нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газни қабул қилиш ва ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан амалдаги қоида ва йўриқнома талабларини ҳамда Республика ҳукумат ва директив органларнинг кўрсатмаларига хилоф равишда қабул қилиниши ташилаётган нефть маҳсулотлари қийматининг 50 фоизи миқдорида нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш ва ташиш билан шуғулланадиган ташкилотлардан ундирилишига асос бўлади;

е) нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини етказиб берувчи ва сотишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотларга автоцистерналарни тамғаламасдан ва сифат паспортисиз паст сифатли нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини етказганлиги учун айбдор шахслардан паст сифатли нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород гази қиймати ҳамда уларнинг сифатини тиклаш билан боғлиқ барча харажатлар ундирилишига сабаб бўлади;

етказиб берувчи ва сотувчи корхона ва ташкилотлар томонидан нефть маҳсулотлари сифатини тиклаш учун барча харажатлар ундирилади;

ё) паст сифатли ҳамда камомад ва газни йўқотишларга сабаб бўлган технологик жараёнлар ва режимларни бузилиши айбдор шахслардан паст сифатли маҳсулотлар миқдорлари 50 фоизи ҳамда газ етишмовчилиги ва ва йўқотишлари ундирилади;

ж) истеъмолчиларга сифат сертификатисиз ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз суюлтирилган углеводород гази ва сиқилган газни тарқатиш ҳамда тарқатиш технологияларини амалдаги стандартларга мос келмаслиги газни ноқонуний ўзлаштириш ва хўжасизларча сарфланиши айбдор шахслардан сертификатланмаган газ миқдорининг 50 фоизи ундирилишига сабаб бўлади;

Газдан фойдаланиш:

а) истеъмолчиларни газлаштириш ҳужжатларида ва табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилмаган қўшимча газдан фойдаланувчи жиҳозларни ўзбошимчалик билан уланиши айбдор шахслардан газ тармоғига уланган вақтдан сарфланган газнинг объектни (қурилмани) тармоқдан мажбурий узилиши билан 10 баравар миқдори ундирилишига сабаб бўлади;

б) истеъмолчиларни газлаштириш ва табиий газдан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ҳамда табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан газ тармоқларига уланиши айбдор шахслардан газ тармоғига уланган вақтдан сарфланган газнинг объектни (қурилмани) тармоқдан мажбурий узилиши билан 10 баравар миқдори ундирилишига сабаб бўлади;

в) шартнома тузмасдан истеъмолчиларга газ етказиб бериш айбдор шахслардан газ тармоғига уланган вақтдан сарфланган газнинг объектни (қурилмани) тармоқдан мажбурий узилиши билан 10 баравар миқдори ундирилишига сабаб бўлади;

г) истеъмолчиларга шартномада кўрсатилган миқдорлардан ортиқча газ етказиб бериш (ортиқча етказиб берилган газ миқдори ҳисобот ойи давомида газ таъминоти (газ транспортировка қилувчи) ташкилотлари билан газ етказиб бериш юзасидан ўзаро тузилган шартнома асосида, белгиланган шаклдаги ҳисобот, белгиланган тартибда ойлик етказиб берилган ва қабул қилинган газ учун ўзаро тузилган далолатнома билан аниқланади) айбдор шахслардан шартномадан ортиқча етказиб берилган ҳажмни 5 бараварини ундирилишига сабаб бўлади;

д) газлаштириш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан газ етказиб бериш шартномасини тузиш ва етказиб бериш газ етказиб берувчи ташкилотлардан сотилган газнинг 10 баравари миқдорини ундирилишига сабаб бўлади;

е) истеъмолчиларнинг ёқилғидан фойдаланувчи жиҳозлари (қурилмалари)га қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган меъёрлардан ортиқча ва кўзда тутилмаган йўқотишларга йўл қўйиш истеъмолчилардан текширув ўтказилган вақтдан ўтган 12 ойида нооқилона сарфланган газнинг 50 фоизи ундирилишига сабаб бўлади;

ё) “Ўзнефтгазинспекция”нинг тегишли хулосасисиз истеъмолчиларнинг фойдаланувчи қурилмаларида синов-созлаш ишларини амалга ошириш ушбу ишларни амалга оширган ташкилотлардан ишга тушириш ва режим-созлаш ишлари смета ҳажмининг 10 фоизи барча ишларни тўхтатиб, объектни (қурилмани) газ тармоғидан узган ҳолда ундирилишига сабаб бўлади;

ж) газ таъминоти корхоналари томонидан магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш тармоқлари орқали табиий газни қабул қилиш, ташиш ва етказиб беришда меъёрдан ортиқча йўқотишларга йўл қўйиш текширув ўтказилган вақтдан ўтган 12 ойида нооқилона сарфланган газнинг 50 фоизи ундирилишига сабаб бўлади;

з) газ таъминоти корхоналари техник шартларисиз қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш қурилиш-монтаж ишлари смета қийматининг 50 фоизи ундирилишига сабаб бўлади;

и) лойиҳалаштиришга техник шартларсиз объектларда қурилиш лойиҳалари асосида бажарилган, реконструкция қилинган ва техник қайта жиҳозланган ёқилғи ишлатувчи жиҳозлар (қурилмалар)да газдан фойдаланиш лойиҳа ишларининг 50 фоизи ундирилишига сабаб бўлади;

Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишда:

а) истеъмолчилар томонидан электр қурилмаларини ягона электр энергетикаси тизими электр тармоқларига ёки иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини иссиқлик таъминоти корхоналари тармоқларига тегишли шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан улаб қўйилиши, ушбу истеъмолчилар томонидан ишлатилган электр ва иссиқлик энергияси қийматининг 2 бараварини ундириб олишга сабаб бўлади;

б) конденсатнинг шартномада кўрсатилган миқдорлар доирасида қайтарилиб берилмаслиги, истеъмолчидан қайтарилмаган миқдор қийматининг 50 фоизи миқдорида маблағ ундириб олинишига сабаб бўлади;

в) иситиш тармоқларидан сувнинг тўкиб юборилиши, изоляциянинг бузилиши ва иссиқлик-буғ қувурлари, иссиқлик тармоқларидан, саноат корхоналари ва ташкилотларининг иссиқлик ишлатиладиган асбоб-ускуналардан изоляциясиз фойдаланиш, айбдор шахслардан исроф бўлган иссиқлик энергияси ҳажмининг асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган ҳажми қийматининг 3 баравари миқдорида маблағ ундириб олинишига сабаб бўлади;

г) корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлаши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, реактив қувватларни тиклаш воситаларининг ишлаш тартиби бузилиши ёки унга риоя қилмаслик, улардан асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида маблағ ундириб олинишига сабаб бўлади;

д) корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда қисилган ҳаво, сув, буғнинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши, шунингдек, конденсатнинг оқизиб юборилиши, иссиқлик тармоқларини сувга бостириб юборилиши, мавжуд иккиламчи энергия манбаларидан фойдаланмаслик ёки зарур даражада фойдаланишни таъминламаслик, улардан асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр ва иссиқлик энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида маблағ ундириб олинишига сабаб бўлади;

е) электр ҳисоблагич кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида электр ёки иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш тизимининг бузилиши, шу жумладан электр ҳисоблагич ишлашига ташқаридан рухсатсиз тўғридан-тўғри аралашиш, айбдорлардан ҳисобга олиш асбоблари сўнгги марта текширилган пайтдан бошлаб фойдаланилган электр ва иссиқлик энергияси ҳажми қийматининг 50 фоизи миқдорида маблағни ундириб олинишига сабаб бўлади;

ж) истеъмолчилар томонидан электр билан ёритишдан ишлаб чиқариш заруратисиз қонунчиликка мувофиқ белгиланган нормалардан ортиқ фойдаланиш, шунингдек куннинг ёруғ вақтида электр ёритгичлар билан ҳудудни мақсадсиз ёритиб қўйиш, ёруғлик техникаси ускунасининг ўрнатилган қувватидан ва ускуналардан фойдаланиладиган соатларнинг йиллик сонидан келиб чиқиб, ушбу мақсадларда фойдаланилган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида маблағ ундириб олинишига сабаб бўлади;

з) энергетика асбоб-ускуналари ва тармоқларининг белгиланган қоидалар талабларига жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолати, энергия қурилмалари ва тармоқларининг техник ҳолатидаги ҳамда улардан фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича “Ўзэнергоинспекция”нинг ёзма кўрсатмаларини мунтазам бажарилмаслик, ушбу қурилмалар балансида бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан ишлатиладиган, узатиладиган ёки мазкур қурилмалар билан вужудга келтириладиган энергия ўртача ойлик ҳажми қийматининг 25 фоизи миқдорида иқтисодий чора қўллашга сабаб бўлади;

и) истеъмолчи электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида “Ўзэнергоинспекция”нинг хулосаси бўлмай туриб, таъминотчи томонидан электр таъминоти шартномасини тузилиши ва электр энергияси етказиб берилиши, ушбу таъминотчидан истеъмолчи электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида “Ўзэнергоинспекция”нинг хулосаси бўлмай туриб истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси қийматининг 100 фоизи миқдорида маблағ ундириб олинишига сабаб бўлади;

к) истеъмолчида белгиланган муддатларда мажбурий энергетика текшируви ўтказилмаганлиги, ушбу истеъмолчига нисбатан унинг охирги йилдаги ўртача ойлик электр энергияси сарфи ҳажми қийматининг 25 фоизи миқдорида иқтисодий чора қўллашга сабаб бўлади;

л) ишлаб чиқарувчи томонидан энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари норматив ҳужжатлар талабларига мос келмайдиган маҳсулот ишлаб чиқарилиши; ундан норматив ҳужжатлар билан белгиланган самарадорлик кўрсатгичларидан ортиқ ўртача ойлик сарфланган электр энергияси ҳажми қийматини ундириб олинишига сабаб бўлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top