18:38 / 13.01.2020
6
33538

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: ўтган фаолиятим давомида сиёсий тажрибам етишмаслиги панд берди

Фото: KUN.UZ

Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг янги чақириқдаги илк сессияси бўлиб ўтди. Сессияда президент тавсия қилган номзод – Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокимлигига қайта тасдиқланди.

Тадбир якунига кўра шаҳар ҳокими шундай деди:

– Менга бундай юксак ишонч билдирган президентимиз ва халқимиз ишончини оқлашга, садоқат билан хизмат қилишга ваъда бераман. Ҳали қилинадиган ишларимиз жуда кўп. Ўтган 18 ойлик фаолиятим давомида сиёсий тажрибам етишмаслиги озроқ панд берди. Бу ишда кайфият жуда муҳим – агар ОАВ орқали фаолиятимизга тўғри, холис баҳо берилса, кайфиятим жуда кўтарилади ва бутун жамоамиз билан ишга шўнғиймиз. Борди-ю, нохолис ва асоссиз ахборотлар тарқатилса, қўлимиз ишга бормай қолади. Шунинг учун ОАВ вакилларидан ҳам, халқимиздан ҳам лойиҳаларимизни тўғри тушунишларини, якуний натижаларни кутишларини сўраб қоламан.

Бундан олдин, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қатор ютуқлари тўғрисида гапирганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top