16:50 / 16.01.2020
3
11324

Ўзбекистонда 2020 йилнинг дастлабки 10 кунида 107та ЙТҲ юз берди, 35 нафар инсон ҳалок бўлди

Фото: KUN.UZ

ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йилнинг 1-10 январь кунлари содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1-10 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида жами 107 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, улар оқибатида 100 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган ва 35 нафар инсон йўлларда ҳалок бўлган.

ЙТҲлар ҳудудлар бўйича:

Тошкент шаҳрида - 10 та
Тошкент вилоятида - 20 та
Сирдарё вилоятида - 2 та
Жиззах вилоятида - 11
Самарқанд вилоятида - 3
Навоий вилоятида - 3 та
Бухоро вилоятида - 6 та
Фарғона вилоятида - 11 та
Андижон вилоятида - 7 та
Наманган вилоятида - 11 та
Қашқадарё вилоятида - 6 та
Сурхондарё вилоятида - 9 та
Хоразм вилоятида - 2 та
Қорақалпоғистон Республикасида - 6 та.

Йўл-транспорт ҳодисаларидан 35 тасида ҳаракат иштирокчилари йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши, 18 тасида тезликни белгиланган меъёридан ошириб юбориши, 14 тасида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиши, қувиб ўтиш қоидасини бузиши, 7 та ҳолатда эса йўналишни ўзгартириши, 6 та ҳолатда чорраҳадан ўтиш қоидаларини бузиши, 4 та ҳолатда ҳайдовчилар томонидан пиёдалар ўтиш жойини менсимаслиги, 1 та ҳолатда оралиқ масофасини сақламаслик ва 22 та ҳолат бошқа қоидабузарликлар натижасида содир бўлган.

Умумий 107 та ЙТҲдан 103 таси ҳайдовчилар айби билан, 4 таси пиёдалар айби билан содир бўлганлиги аниқланган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top