Жаҳон | 19:15 / 18.01.2020
10983
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ раҳбари жаҳон иқтисодиётига янги Буюк тушкунлик хавф солаётганини айтди

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) тақсимловчи директори Кристалина Георгиева ижтимоий нотенглик ва молия секторидаги беқарорлик сабабли жаҳон иқтисодиётига янги буюк тушкунлик хавф солаётганини айтди.

Кристалина Георгиева

Петерсон жаҳон иқтисодиёти институтида чиқиш қилар экан, Георгиева ХВЖнинг янги тадқиқоти натижаларига кўра, ҳозирда 1920-йилларда бошланган ва 1929 йилда бозорлар инқирози билан якунланган ҳолатга ўхшаш вазият кузатилмоқда.  

Унинг айтишича, кейинги 20 йил давомида давлатлар ўртасидаги нотенглик камайган, аммо бир давлат ичидаги фуқаролар ўртасидаги тафовут анча кучайган.

"Масалан, Буюк Британияда энг қашшоқ 50 фоиз фуқаро қанча бойликка эга бўлса, энг бадавлат 10 фоиз фуқаро худди шунча бойликка эга. Аҳолининг энг бой ва энг қашшоқ қатлами орасидаги тафовут рекорд даражага етмоқда", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.

ХВЖ раҳбари иқлим муаммолари ва савдо протекционизми келгусида янада катта ижтимоий беқарорликни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мавзуга оид