Ўзбекистон | 15:18 / 21.01.2020
26403
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига илгари сурди

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. 

Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, маъруза қиляпти.

Маълумки, Конституциянинг 98-моддасига мувофиқ бош вазир номзоди Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон президентига кўриб чиқиш учун таклиф этилади. 

Шундан келиб чиқиб, яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мажлисида президентга бош вазир лавозимига номзод таклиф этилди.

Мамлакат президенти Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон Республикаси бош вазири лавозимига илгари сурди.

Мавзуга оид