12:21 / 28.01.2020
0
19163

Коронавирусга чалинганларни даволашга бир-икки ҳафта вақт кетиши маълум қилинди

Фото: REUTERS / Social Media

Янги турдаги коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун бир ҳафтага яқин вақт талаб қилинади, оғирроқ ҳолатларда эса икки ҳафта керак бўлади, деди Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси эксперт гуруҳи аъзоси Ли Синван.

"Ҳозирда енгил симптомли беморлар бир ҳафта ичида тузалмоқда, жиддийроқ беморлар тузалиши учун икки ҳафтача вақт керак бўлади", - деди Ли Синван.

Қўмита берган охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги турдаги коронавирусга чалинганлар сони 4515 нафарга етган, улардан 106 нафари вафот этган, 60 киши тузалиб, шифохонадан чиққан.

Хитойдан ташқари, Ҳонгконг, Макао, Тайван, Тайланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия ва Германияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top