Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎФА Друлович билан шартномани узайтирмайди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) ёшлар миллий жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович билан шартномани узайтирмайди. Бу ҳақдаги қарор ўзаро келишувга асосан қабул қилинган.
Сербиялик мутахассис 2019 йил январь ойида Ўзбекистон U23 жамоасига бош мураббий қилиб тайинланган ва унинг олдига Токио-2020 олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Бироқ жамоа U23 Осиё чемпионатида кучли учликка киролмади ва бу вазифани уддаламади.
Любинко Друлович мураббийлик фаолиятида Сербиянинг «Банат», «Партизан», Словениянинг «Драва», Анголанинг «Примейру де Агушту», Сербия U19 жамоаси, Македония миллий жамоаси ва БАА ёшлар жамоасида ҳам ишлаган.
Мавзуга оид
20:53 / 28.10.2025
ЎФА «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сўзлари юзасидан суриштирув ўтказади
22:47 / 23.10.2025
“Навбаҳор” ва “Нефтчи”нинг Суперлигада тўплаган очколаридан 3 очко олиб ташланиши мумкин
22:37 / 12.10.2025
Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
17:14 / 04.10.2025