08:34 / 30.01.2020
4
28575

Хитойнинг эпидемик хавф мавжуд бўлган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба борлиги маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан айни кунларда Хитойда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшлар аҳволи ҳақида маълумотлар олди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Хитойнинг коронавирус тарқалган мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба мавжуд бўлиб, улар билан Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси, Бош консулхонаси хизмати ходимлари ҳамда университет маъмурлари томонидан доимий мулоқот олиб борилмоқда.

«Ўзбекистонлик талабаларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай шикоятлар мавжуд эмас. Вазият тўлиқ назоратга олинган», дейилади Сенат хабарида.

Бундан аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги вирус ўчоғи бўлмиш Уханда қолиб кетган ўзбекистонлик талабалар сони 30 нафардан ортиқлиги, уларни олиб кетиш тўғрисидаги мурожаатга Хитой ҳукумати рад жавоби берганини маълум қилганди.

28 январь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигида мамлакатга Хитойда тарқалган янги турдаги коронавирус кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни юқтириб олиш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 170 нафарга етди, вирусдан касалланганлар сони 7771 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top