14:15 / 03.02.2020
3
36653

Ўзбекистонда 1 000 000 АҚШ доллари кўринишидаги купюрани сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Наманган вилояти Уйчи туманида 1 млн АҚШ доллари кўринишидаги купюрани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда маҳкама жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов

Тадбир давомида фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 млн. АҚШ доллари кўринишидаги купюрасини сотиш эвазига, ундан фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Банк маълумотига кўра, 1 000 000 АҚШ долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилганлиги, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмаслиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top