18:14 / 08.02.2020
0
19172

Қозоғистонда тартибсизликлардан сўнг 130га яқин киши шифохонага мурожаат қилди

30дан ортиқ уй-жой, 15та савдо объекти ҳамда 23 дона автомашинага ўт қўйилиши натижасида зарар етган. 

Фото: REUTERS/Tengrinews/Shokan Alkhabayev

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти , Кордай туманида содир бўлган тартибсизликлардан сўнг 130га яқин киши шифохонага мурожаат қилди, деб хабар берди мамлакат ҳукумати матбуот хизмати.

Аввалроқ Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Турғумбоев Кордай тумани, Масанчи қишлоғида маҳаллий аҳоли ўртасида келиб чиққан можаро оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, 40дан ортиқ фуқаро жароҳатлангани ҳақида маълум қилганди.

30дан ортиқ уй-жой, 15та савдо объекти ҳамда 23 дона автомашинага ўт қўйилиши натижасида зарар етган. 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Кордай туманидаги вазият муносабати билан бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев бошчилигида ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида топшириқ берди.

Хабар қилинишича, тартибсизликлардан сўнг 127 киши шифохоналарга мурожаат қилган, улардан 84 нафарига тиббий кўрикдан сўнг уйларига жавоб берилган.

Эслатиб ўтамиз, можаро қозоқлар ва дунганлар ўртасида келиб чиққан. Барчасига маҳаллий дунганларнинг қозоқ эркакни калтаклаши сабаб бўлган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top