01:01 / 08.02.2020
1
81141

Тузатиш: Хитойда коронавирусдан вафот этганларнинг ҳақиқий сони 80 марта кўплиги ҳақида фейк хабар тарқатилди

ОАВда Хитойда коронавирусдан вафот этганларнинг ҳақиқий сони расмий маълумотлардагидан 80 марта кўпроқни ташкил қилиши мумкинлиги ҳақида сохта хабар тарқалди.

2 февраль куни интернетда гўёки Хитойдаги Tencent компанияси сайтида коронавирус билан боғлиқ карахт қилувчи рақамлар эълон қилиб юборилгани, унга кўра 1 февраль кунига келиб вирусдан 154 минг киши касаллангани, 24,5 минг киши вафот этгани, яъни қурбонлар сони расмий статистикада кўрсатилаётгандан 80 марта кўпроқлиги ҳақида хато маълумот тарқатилди. 

Бунга асос сифатида гўёки сайтдан олинган скриншотлар келтирилди. Аммо маълум бўлишича, бу скриншот фотошоп маҳсули бўлиб, Tencent компаниясида аслида бундай маълумотлар тарқатилмаган. 

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан 636 киши вафот этган, 31161 киши вирусни юқтириб олган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top