08:48 / 10.02.2020
1
150507

Олимлар коронавирус тарқалиши қачон энг юқори даражага чиқишини маълум қилди

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қарийб 500 минг киши касалланади. Уларнинг фикрига кўра, расмий маълумотлар пасайтириб кўрсатилган

Фото: AFP/Getty Images

Декабрь ойи охирида қайд этилган коронавируснинг тарқалиши февраль ойининг иккинчи ярмида энг юқори даражага етиши мумкин. Лондондаги Гигиена ва тропик касалликларни тадқиқ қилиш мактаби олимлари шундай хулосага келишди, улар Ухан ва Хубэй провинциясидаги касалланиш тўғрисидаги маълумотларга асосланган математик моделни яратди, дея хабар тарқатди Bloomberg.

«Вазият ноаниқ, шунинг учун аниқ санани айтиш муаммо. Аммо, мавжуд маълумотларга асосланиб шундай тахмин қилиш мумкинки, Уханда касаллик чўққига чиққанида ушбу шаҳар аҳолисининг қарийб 5 фоизи касалланади, яъни тахминан 500 минг киши», - деди дастур муаллифларидан бири Адам Кухарский.

Олимлар томонидан келтирилган рақамлар расмий маълумотлардан анча юқоридир, унга кўра дунё бўйлаб 37 минг киши касалланган. Бироқ, мутахассислар фикрича, бу рақамлар жуда ҳам пасайтириб кўрсатилган. Базел университети профессори Мануэл Баттегайнинг таъкидлашича, касаллик енгил шаклда ҳам кечиши ҳисобга олинса, унда у ҳали кўпчиликда аниқланмади.

ЖССТ маълумотларига кўра, янги коронавирус топилган беморлар орасида 4,3 фоизи оғир аҳволда эди. Бу ҳолатда ўлим даражаси тахминан 3 фоизни ташкил этди. Аммо, агар аксарият одамлар жуда енгил шаклда касалланган деб ҳисобланса, унда ўлим даражаси 1 фоиздан анча паст бўлади.

Ҳонконг университети вакили Бенжамин Коулингнинг фикрича, кейинги икки ҳафта ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, сабаби бу даврда касаллик бутун дунё бўйлаб тарқаладими ёки Хитой ҳукумати томонидан кўрилган карантин чоралари самарали бўлдими, деган саволга жавоб топилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 37 552 киши янги коронавирус билан касалланган. 813 киши вафот этди. Хитойнинг материк қисмидан ташқарида иккита ўлим ҳолати қайд этилди: Ҳонконг ва Филиппинда. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top