Жамият | 10:10 / 11.02.2020
8727
1 дақиқада ўқилади

Сергелида MAN йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборди

Сергели тумани ТҲАЙ-Бинокор кўчалари кесишган чорраҳада инсон ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 12:30ларда, Сергели тумани ТҲАЙ-Бинокор кўчалари кесишган чорраҳада фожиали ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 50-60лар атрофидаги, шахси номаълум эркак киши йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида, ҳайдовчи Ж.В. бошқарувидаги “МАН” русумли юк транспорт воситасида пиёдани уриб юборган.  

ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

“Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.  

Мавзуга оид