08:21 / 13.02.2020
0
4994

Тошкентда 71-мактабнинг бир қисмида сув тўпланиб қолди. ХТВ ҳолат бартараф этилганини билдирди

13 февраль куни бўладиган ўқув жараёнлари дарс жадвали асосида тўлиқ олиб борилади

2020 йил 12 февраль куни кучли ёғингарчилик сабабли Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 71-сонли умумтаълим мактабининг ҳовлиси ва ўқув биносининг бир қисмида сув тўпланиб қолган. 

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, бу вақтга келиб мактабда дарс соатлари якунланган бўлиб, ўқувчиларнинг мактабдан чиқишида қийинчилик туғдирган. 

Туман халқ таълими бўлими томонидан 71-сонли мактабдаги мазкур ҳолатни бартараф этиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа тегишли идораларга маълумот берилди.  

Ўқувчилар мактаб ҳовлисидан беталафот чиқарилган. 71-мактабга ўқувчиларнинг қийинчиликсиз дарсларда иштирок этишларини таъминлаш учун шароит яратилди. Туманнинг масъул ташкилотлари томонидан мактаб ҳовлисидаги сув чиқариб ташланиб, муассасадаги ариқ ва дренажлар тозаланди. 

“Ҳозирда барча ноқулайликлар бартараф этилганлигини инобатга олган ҳолда, 13 февраль куни бўладиган ўқув жараёнлари дарс жадвали асосида тўлиқ олиб борилишини маълум қиламиз”, - дейилади маълумотда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top