08:41 / 14.02.2020
0
10848

Сирдарёда вилоят прокурори ахбороти эшитилди. 2019 йил неча нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилгани очиқланди

2020 йил 13 февраль куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят прокурори Р.Машарипов иштирок этиб, вилоят прокуратураси органларининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисида ахборот берди.

Фото: Сирдарё вилояти прокуратураси

Қайд этилишича, 2019 йилда жами 3 310 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 24,7 млрд. сўм зарарлар ундирилиши таъминланди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларга қарши кураш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида кўрилган чоралар натижасида умумий жиноятчилик 2,6 фоизга, шу жумладан номусга тегиш (25 фоиз), безорилик (20 фоиз), қасддан одам ўлдириш (18,2 фоиз), одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар (12,5 фоиз), ўлим билан боғлиқ йўл-транспорти ҳодисалари (8,6 фоиз), фирибгарлик (3,1 фоиз) ва бошқа қатор жиноятларнинг камайишига эришилди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида вилоят идоралараро комиссияси иш режаларига асосан профилактик тадбирлар ўтказиб борилди. 2019 йилда 49 нафар мансабдор шахслар турли кўринишдаги мансабдорлик жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top