22:06 / 15.02.2020
0
7959

Ла Лига. «Барселона» «Хетафе»ни мағлуб этиб, очколар сони бўйича «Реал»га етиб олди

Ла Лига 24-тури доирасидаги марказий учрашувда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган «Барселона» 3-ўриндаги «Хетафе»ни мағлуб этди.

Фото : LaLiGa / Twitter

Учрашувнинг 33-дақиқасида Мессининг заргарона тўп оширишидан кейин Гризманн ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Сержи Роберто ўзи бошлаган ҳужумни ўз голи билан якунлади.

Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида эса захирадан майдонга тушган меҳмонлар вакили Анхель Родригес ажойиб зарбаси билан ҳисобни қисқартирган бўлса-да, бу гол жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади – 2:1.

«Барселона» ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида очколар сонини 52тага етказиб, 1-ўриндаги «Реал»га етиб олди. Мадрид жамоаси ўз ўйинини якшанба куни «Сельта»га қарши ўтказади.

Ла Лига. 24-тур. 15 февраль 
Барселона – Хетафе 2:1
Голлар:
 1:0 – 33 Гризманн, 2:0 – 39 Сержи Роберто, 2:1 – 66 Анхель Родригес. 
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Умтити, Пике, Альба (Фирпо, 22), Бускетс, Артур (Ракитич, 75), де Йонг, Фати (Видаль, 85), Гризманн, Месси.
Хетафе – Сория, Эчейта, Жене, Ньом, Кукурелья, Максимович, Арамбарри, Этебо (Ндиайе, 67), Оливера (Кенеди, 52), Мата, Молина (Анхель Родригес, 52).

Огоҳлантиришлар: Умтити (49), Мата (73), Фати (85).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top