Англия: «Тоттенҳэм»нинг хўрланиши ва Докунинг бенефиси

«Нюкасл» — «Тоттенҳэм» 4:0
Голлар: Исак (30, 51), Гордон (32), Шер (87). 
«Нюкасл» – Дубравка, Шер (Дамметт, 90+3), Крафт, Берн, Андерсон (Ричи, 90+2), Бруно Гимараэс (Уайт, 90+2), Лонгстафф, Мерфи (Ливраменто, 77), Барнс (Ҳолл, 89), Гордон, Исак.
«Тоттенҳэм» – Викарио, Порро (Эмерсон, 49), Ромеро, ван де Вен, Удожи, Мэддисон (Ло Челсо, 81), Бентанкур (Сарр, 57), Биссума (Ҳёйберг, 57), Сон (Кулусевски, 58), Жонсон, Вернер.
Огоҳлантиришлар: ван де Вен (27), Биссума (47), Ромеро (56), Мэддисон (61).

«Тоттенҳэм» ҳисобни очиши мумкин эди, аммо ўз имкониятидан фойдалана олмади, кейин эса ҳимоячиларининг хатолари туфайли икки дақиқа ичида икки гол ўтказиб юборди. Дастлаб Гордон Удожидан тўпни олиб қўйди ва Исакни қулай вазиятга чиқарди, кейин Порронинг хато пасидан кейин тўпни эгаллаб олиб, ўз номини таблога ёздириб қўйди — у жорий мавсумда «Сент-Жеймс Парк»да «катта олтилик»нинг барча вакилларига гол урди. Исак биринчи голи билан «Нюкасл» афсоналари — Алан Ширер, Энди Коул ва Лес Фердинанд билан тенглашиб олди. Бунгача «қарғалар»нинг  фақат шу уч футболчи АПЛнинг қаторасига олти уй учрашувида рақиб дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлганди.

Мезбонлар танаффусдан кейин дарҳол ўйин тақдирини ҳал қилишди. «Шпорлар» ҳимоя чизиғини жуда олдинга чиқаришганди ва Сон рақиб жарима майдони яқинида тўпни олдиргач, Бруну Гимараэс узун пас орқали Исакни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқариб юборди, ўйин охирида эса Гордоннинг бурчакдан узатган пасидан кейин Шер тўртинчи голни урди. Эдди Ҳау шогирдлари ўйиннинг атиги 27 фоиз қисмида (!) тўпга эгалик қилиб ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ҳозирча вақтинча олтинчи ўринга кўтарилиб, еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. «Тоттенҳэм» эса якшанба куни принципиал рақибига мухлислик қилишига тўғри келади, чунки фақат «Арсенал» ғалабасигина «Астон Вилла» топ-4 учун курашда олдинга чиқиб кетмаслигини таъминлайди.

«Манчестер Сити» — «Лутон» 5:1
Голлар: Ҳасиока (2, автогол), Ковачич (64), Ҳоланд (76), Доку (87), Гвардиол (90+3) — Баркли (81). 
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Люис, Рубен Диаш, Аканжи, Гвардиол, Ковачич, де Брюйне (Серхио Гомес, 81), Матеуш Нунеш, Доку, Ҳоланд (Бобб, 81), Алварес.