11:26 / 19.02.2020
1
19204

Тошкентда Lexus ҳайдовчиси бир йил ичида 29 марта белгиланган тезликни оширган

Lexus эгаси 2019 йил давомида 29 марта белгиланган тезликни оширишга йўл қўйган

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Тошкент шаҳрида Lexus LX-570 русумли транспорт воситаси эгаси 2019 йил давомида 29 марта белгиланган тезликни оширишга йўл қўйганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Тошкент шаҳар йўлларида тезликни ўлчовчи радарлар ўрнатилган бўлишига қарамасдан, айрим ҳайдовчилар бир неча маротаба радарнинг эътиборига тушиб, содир этган қоидабузарлиги учун жавобгарликка тортилса ҳам тезлик талабларига амал қилмасликлари давом этмоқда”, - дейилади маълумотда.

Мисол сифатида келтирилишича, Lexus LX-570 русумли транспорт воситаси эгаси 2019 йил давомида 29 марта белгиланган тезликни оширишга йўл қўйганлиги аниқланган.

Ушбу тоифадаги ҳайдовчилар билан профилактик чоралар кўрилиши натижасида мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси 2020 йилда ҳали бундай қоидабузарликка йўл қўймагани айтилади.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Тезликни ошириб, радарга тушиш обрўни оширмайди, аксинча оилавий бюджетга ёки оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқаришга, бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига ёки бир умрга ногирон бўлиб қолишига олиб келади. Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари! Сизга оқ йўл тилаб, шошилмасликни ва йўл ҳаракати қоидаларини ҳурмат қилиб, уларга риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади ЙҲХББ хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top