18:36 / 29.02.2020
0
4379

Беларусда умумий овқатланиш жойларида бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Ҳукумат 2023 йилдан умумий овқатланиш жойларида барча турдаги пластик идишлардан фойдаланишни режалаштирган.

Фото: Depositphotos

Беларусда 2021 йил 1 январдан умумий овқатланиш жойларида олти турдаги пластик буюмлар - стаканлар, ликоплар, ичимликларни аралаштиришга мўлжалланган таёқчалар, найчалар ва контейнерлардан фойдаланиш тақиқланади.

Мамлакат Монополия ва савдони тартибга солиш вазирлиги ана шундай қарор чиқарди.

Ҳукумат 2023 йилдан умумий овқатланиш жойларида барча турдаги пластик идишлардан фойдаланишни режалаштирган.

Табиат ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Александр Корбутнинг маълум қилишича, мамлакатдаги умумий овқатланиш муассасаларининг ярмига яқини бир марталик пластик идишлардан умуман фойдаланмайди. Яна 32 фоизи қисман фойдаланади.

Маълумот берилишича, мамлакатда йилига 280 минг тонна полимер чиқиндилар ҳосил бўлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top