Европарламент Беларус ва Туркияга қарши санкциялар ҳақида резолюцияларни қабул қилди
Европарламент Беларус ва Туркия раҳбарияти ҳаракатларини қораловчи ва Европа иттифоқи раҳбариятини ушбу давлатларга нисбатан қатъийроқ санкциялар киритишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Резолюциялар беларуслик фаол Роман Бондаренконинг ўлими ва Туркиянинг Кипрдаги ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.
Европарламентнинг Беларусга нисбатан санкцияларни кучайтириши 31 ёшли беларуслик фаол Роман Бондаренконинг ўлими билан боғланган. У 12 ноябрда уйи ҳовлисида ниқобларда бўлган номаълум кишилар томонидан калтаклангандан кейин шифохонада вафот этган.
Евродепутатлар расмий Минскдан Бондаренко ва бошқа беларуслик фаоллар, жумладан Александр Тарайковский, Александр Вихор, Артём Паруков, Геннадий Шутов ва Константин Шишмаковнинг ўлимларини синчков, холис ва мустақил тергов қилишни талаб қилган. Шунингдек, Европарламентда Беларусда ўтган президент сайловлари натижалари ва амалдаги президент Александр Лукашенконинг ғалабасини тан олмасликлари яна бир карра тасдиқланган. Бундан ташқари, Беларусда фаолларга қарши жиноятлар ҳақида маълумотларни тўпловчи махсус марказ ташкил этиш таклиф этилган.
Европарламентда Беларус раҳбариятига босим ўтказиш мақсадида Европа иттифоқидан молиявий таъсир воситаларини қўллаш талаб этилган. “Европарламент Европа иттифоқи ва унга аъзо давлатлар томонидан Лукашенко тузумига қарши киритилган ҳаракатлар етарлимас деб ҳисоблайди ва Еврокенгашнинг Лукашенко тузуми билан боғланган фирмалар ва олигархларга қарши қаратилган санкцияларнинг учинчи пакети устида иш олиб бораётганини қўллаб-қувватлайди”, дейилган резолюцияда.
Яна бир резолюция Туркиянинг Кипрдаги ҳаракатлари билан боғланган. Туркия Кипр оролининг ярмига яқинини эгалловчи ва турк қўшинларининг Кипрга 1974 йилда кириши натижасида пайдо бўлган Шимолий Кипр турк республикасини тан олувчи ягона давлат ҳисобланади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 15 ноябрда Шимолий Кипрга, жумладан Фамагуста шаҳрида ташриф учун очилган баҳсли ҳудуд - Варош кварталига ташриф буюрган.
“Европарламент манзилли санкциялар киритиш имкониятини ҳисобга олиб, Европа кенгашини Туркиянинг бир томонлама ва ноқонуний ҳаракатлари бўйича ягона позицияни сақлашга чақиради”, дейилган ушбу резолюцияда.
Мавзуга оид
20:48
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «кўмишга» ваъда берди
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
11:45 / 21.12.2024