08:22 / 29.02.2020
6
44084

«Қош қўяман деб, кўз чиқариш». Вазир соч узунлиги ўлчанган ўқувчилар воқеасига муносабат билдирди

Шерзод Шерматов ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратларга муносабат билдирди

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратлар эълон қилинганди. 

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу фотосуратларга ўз муносабатини билдирди.

“Қош қўяман деб, кўз чиқариш…

Афсуски, шу мақолнинг маъноси бугунги ижтимоий тармоқларда болаларни сочини чизғичда ўлчашга боғлиқ ҳолатни яхши тасвирласа керак. Ҳеч қайси топшириқда болаларни сочини чизғичда ўлчаб, расмга олиб, телеграмда тарқатиш керак деб ёзилмаган. Кимдир қаердадир жуда қаттиқ ишлаётганини кўрсатиш учун шундай қилган, шекилли…

Қани энди, таълим сифатини яхшилаш ва ўз малакасини ошириш бўйича Қарорларни шунчалик жон куйдириб ижро этишса жойларда…”, - деб ёзади вазир.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аввалроқ, Халқ таълим вазирлиги ушбу фотосуратлар бўйича ўз муносабатини билдиргани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, ўқувчиларнинг сочини ўлчаш ёки уларнинг ташқи кўринишини текшириш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларига ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top