18:44 / 04.03.2020
0
7967

Германия соғлиқни сақлаш вазири коронавирус кучли эпидемияга айланганини айтди

COVID-19 вирусининг авж олиши пандемия – оммавий тусдаги кучли эпидемияга айланди, деди Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан.

Йенс Шпан / Фото: dpa

Германияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 200дан ортиқ ҳолат қайд этилди. Германия ҳукуматининг инқироз штаби тиббий ҳимоя воситалари экспортини тақиқлади. 

Der Spiegel журналининг ёзишича, у бу ҳақда бундестаг депутатларига маълум қилган.

"Вазият жуда тез ўзгармоқда. Биз ҳали касалликнинг чўққисига етиб келмадик", - деган у.

Шпан шунингдек, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими эпидемияга қарши курашишга яхши тайёргарлик кўрганини билдирган.

Германияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 200дан ортиқ ҳолат қайд этилди. Германия ҳукуматининг инқироз штаби тиббий ҳимоя воситалари экспортини тақиқлади. 

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 92,5 минг кишидан ошган, 3,1 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top