20:52 / 08.03.2020
0
9176

Саудия Арабистонининг Ал-Қатиф вилоятида коронавирус туфайли карантин жорий этилди

Вилоятдаги барча хусусий ва давлат муассасалари ёпилган. Фақат фавқулодда хизматлар, муҳим инфратузилма объектлари, дорихона ва ёнилғи қуйиш шохобчалари ишламоқда.

Фото: Al Arabiya

Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги коронавирус тарқалиши сабабли Ал-Қатиф вилоятига кириш-чиқишни вақтинчалик тақиқлади. Бу ҳақда вазирликдаги манбасига таяниб SPA агентлиги хабар берди.

Манбанинг маълумот беришича, эҳтиёт чораси сифатида ва Ал-Қатифда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 12та ҳолат қайд этилгани сабабли кириш ва чиқиш вақтинча тақиқланган.

Шу билан бирга, аниқлик киритилишича, вилоят аҳолисига ўз уйларига қайтишга рухсат берилади. Барча хусусий ва давлат муассасалари ёпилган. Фақат фавқулодда хизматлар, муҳим инфратузилма объектлари, дорихона ва ёнилғи қуйиш шохобчалари ишламоқда.

8 март ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 105 минг кишидан ошган, 3,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top